inpink logo


    Shaxram Rabbimov

    0:59
    автор | дата 02.09.2016
    • 122516
    • 253
    • 112
    Проголосовало пользователей: 365
    Президентимизнинг ёрқин хотирасига бағишланади! Ватандошлар! Қанийди мен бу сўзларни ёзмаётган, бунинг бари хосиятсиз бир туш бўлиб чиқса, Яратган инояти билан мўъжиза содир бўлиб, дунёдаги энг олижаноб қалб яна уриб кетса! Бугунги кўз ёшларнинг барчаси чин, бугунги дуоларнинг барчаси пок. Чорак асрдан зиёд кўнглимизни ўзининг иродаси билан ёритиб келган МИЛЛАТ ЙЎЛБОШЧИСИ энди жисман орамизда бўлмаса ҳам, барчамизга намуна бўлган донишманд ботини, узоқни кўра оладиган ўткир нигоҳи, авлиёсифат файзли сиймоси билан бундан кейин ҳам гўзал ва бетакрор Ўзбекистонга бошқа улуғ аждодлар қаторида маънан йўл кўрсатишда давом этаверади. “Президент” деган сўз ва Ислом Каримов номи халқимиз онгу-тафаккурида мангуга уйғун моҳият касб этаверади. Бу оғир жудолик нафақат миллий, балки оламшумул йўқотишдир. Зеро, бугун Ер юзида ўз ватандошларига осудалик, фаровонлик бахш этаётган, шу орқали жаҳонга яхшилик соғинаётган давлат раҳбарлари у қадар ҳам кўп эмас. Ва, бундай ЕТАКЧИ билан видолашиш бирор бир миллат учун ҳеч қачон осон кечмаган, бу фожиа миллат иродасини, ЙЎЛБОШЧИСИга бўлган чин садоқатини синовдан ўтказади. Ер юзида ўз миллатининг шаъни, халқининг қадр-қиммати, аждодларининг пок номи, ёш авлод камоли учун шу қадар қайғурган, умрининг энг навқирон йилларини халқига бахшида этган, энг машаққатли кунларида жасурлик билан Ватаннинг келажаги буюк эканлигини айтиб, кўнгилларга умид улашган, эгилиб қолган миллат ташвишини азим елкаларига олиб, ватандошлари қаддини тик кўтарган, Ўзбекистонни ТИНЧЛИК, ТОТУВЛИК заминига айлантирган АЗИЗ ИНСОН яшаб ўтганлиги кейинги авлодлар учун ВАТАНПАРВАРЛИКнинг беқиёс намунаси, мардликнинг сўнмас шуъласи бўлиб қолажак. Тан олиб айтиш керакки, кези келганда биз Унинг сўзларига шубҳа қилдик, эртамиздан гумонда бўлдик. Аммо ЮРТБОШИМИЗ ўз сўзи ва йўлидан бир зумга бўлса-да, қайтмади ва чалғимади. Охир-оқибат миллион-миллион халқнинг ишончини қозонди ва биз бугунги дориламон кунларга етдик. Гўёки, АЛЛОҲ бу ИНСОНни ўзининг севимли элини қоронғиликдан ёруғликка олиб чиқиш учун юборгандек, ва бугун – ЯРАТГАН олдидаги улуғ вазифасини адо этиб, бу ДОНИШМАНД инсон ЭГАСИнинг олдига ёруғ юз билан қайтмоқда, ЎЗБЕКИСТОНнинг, унда бахтиёр яшаётган юзлаб миллатларнинг дуоси билан қайтмоқда. Бугунги бахтиёр кунларимизга назар ташлаб, ён-атрофдаги воқеаларни кузатиб тан оламизки, ПРЕЗИДЕНТ – халқимизга ЯРАТГАНнинг энг олий марҳамати бўлган экан. ЯРАТГАН ўзи севган халқнигина шундай УЛУҒ ЙЎЛБОШЧИлар билан сийлайди. Гарчанд, шундай БУЮК ИНСОН энди орамизда бўлмаса ҳам, ўз ортида ўзи каби халқпарвар ҳамда доно минглаб, миллионлаб ўғил-қизларни, ТИНЧЛИК ЙЎЛИ ифодасини топган китобларни, умрбоқий ўгитларни, чексиз меҳр-муҳаббатни қолдириб кетмоқда. Ҳар биримиз ПРЕЗИДЕНТ бошлаб берган БУЮК КЕЛАЖАК ЙЎЛИни давом эттиришни, мерос қолаётган тинч-осуда жамиятни, тараққиётни асраб-авайлашни ўзимизнинг олий бурчимиз деб билмоғимиз керак. Биз – Яратганнинг назари тушган УЛУҒ ИНСОН меҳнати эвазига бунёд бўлган заминда камол топган ТИНЧЛИК БОЛАЛАРИ эса шундайин ФИДОЙИ ПРЕЗИДЕНТ билан даврдош, ҳамнафас ва ҳамфикр бўлганимиз, уларни қўллаб-қувватлаганимиз учун бир умр фахрланиб яшаймиз, авлодларга ХАЛҚ ОТАСИнинг ўгитларини, қаҳрамонлигини етказамиз. У ўзи билан ҳеч нарса олиб кетмади ва ўзидан қалби Ватан ишқи билан тирик, кўзлари ёниб турган ЮРТ ЭГАЛАРИни, шундай озод ва обод ВАТАНни қолдириб кетди. ХУДО назар солган ИНСОН бизга бугун азалий ҳақиқатни яна бир бор англатиб кетди: Ватан учун қилинган ҳар бир саъй-ҳаракат, ВАТАН учун яшалган ҳаёт – энг савобли иш, умрларнинг ва амалларнинг энг гўзалидир. Зеро, бу дунёда одамларга раво кўрилган эзгуликдан бўлак барчаси ўткинчидир. Азиз, Ватандошлар! Мана шу синовли кунлар бизни бирлаштирсин! Халқнинг жипслиги – ЮРТБОШИнинг доимий орзуси бўлган. Агар биз ҳукумат раҳбарияти атрофида жипслашсак, АЗИЗ ИНСОН таъкидлаб кетганидек, аҳил бўлсак, ўзбек халқини ҳеч ким енга олмайди, Ўзбекистон танлаган йўлида давом этиб, унга асос солган ПРЕЗИДЕНТнинг руҳини шод этажак!
    ЕЩЁ
    • СКАЧАТЬ